Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Июнь 2025

Бир қатор қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг устав капиталидаги акция пакетларини хусусийлаштиришга тайёрлаш ва хусусийлаштириш механизмини ишлаб чиқиш бўйича консультант жалб қилинади

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активлари агентлиги бир қатор қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг, жумладан “Йўлқурилиш” АЖ (100%)“Ўзсувқурилиш” АЖ (100%)“Трансгазмахсусқурилиш” АЖ (71,39%)“Махсусэнергогаз” АЖ (41,0%) устав капиталидаги акция пакетларини (кейинги ўринларда – Активлар) оммавий савдолар орқали хусусийлаштиришга тайёрлаш ва хусусийлаштириш механизмини ишлаб чиқиш (кейинги ўринларда – Лойиҳа) учун профессионал консалтинг компаниясини (кейинги ўринларда – Консультант) жалб этиш юзасидан танлов эълон қилади.

Консультант Активларнинг тармоқ ҳамда индивидуал хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда соҳадаги институционал инвесторларни Активларни сотиб олишга бўлган қизиқишларини ўрганиш асосида хусусийлаштириш олди чора-тадбирлар,  хусусийлаштириш усули, кетма-кетлиги ва шартларини ишлаб чиқишлари лозим.

Барча қизиқиш билдирган талабгорлардан Таклиф тақдим этиш учун сўровномага (RfP) асосан тижорат таклифларини 2025 йил 25 июнь куни Тошкент вақти билан соат 18:00га қадар tender@davaktiv.uz электрон почта манзилига тақдим этишларини сўраймиз.

Жалб қилинадиган консультант томонидан ишлаб чиқиладиган хусусийлаштириш механизми орқали жамиятларни савдо жараёни амалга оширилганда, мазкур консультантга ушбу жараёнга ҳамроҳлик қилиш учун молиявий консультант жалб қилиш жараёнида имтиёзли ҳуқуқ берилади.

Агар, биргаликда қўшма тижорат таклифи (консорциум) тақдим этилса, жалб қилинган шерик – консультантнинг ҳам ишини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ва жавобгарликни зиммасига оладиган асосий консультант кўрсатилиши лозим.

Консультантларнинг вакиллари билан мазкур битим бўйича ишлар яқин ҳамкорликда, зарур ҳолларда эса, Активларда қўшимча лойиҳа гуруҳини тузиш орқали амалга оширилиши мумкинлиги маълум қилинади.

 

Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги алоқа каналларига мурожаат қилинг: 

Астонақулов Музаффар Мухсин ўғли – Давлат активлари агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари: Тел: +99871-259-21-51; e-mail: tender@davaktiv.uz.

 

Дисклеймер

Мазкур сўровнома тижорат таклифини тақдим этиш мажбурияти ҳисобланмайди ва Давлат активлари агентлигига таклифни қабул қилиш ёки шартнома тузиш мажбуриятини юкламайди. Шунга кўра, таклифлар учун ушбу сўровномани эълон қилиш ва/ёки у билан боғлиқ аризаларни олиш, бир ёки бир нечта иштирокчилар билан музокаралар ва муҳокамалар орқали шартнома тузишни назарда тутмайди.

Ушбу ҳужжатда келтирилган материаллар ва маълумотлар лойиҳанинг фақат энг муҳим томонларининг дастлабки хулосаси ва Консультантдан хусусийлаштириш бўйича кутилиши мумкин бўлган ишлар ҳажми тўғрисида умумий маълумот сифатида хизмат қилишига мўлжалланган.

Танлов иштирокчилари танлов жараёни билан боғлиқ ҳолда Давлат активлари агентлиги учун дастлабки тақдимотлар ва таклифларни тайёрлашнинг ягона чекланган мақсадидан ташқари, ҳеч нарсага таянолмайдилар ва ишонмасликлари шарт.

 

Активларни хусусийлаштиришга тайёрлаш ва хусусийлаштириш механизмини ишлаб чиқиш бўйича профессионал консультантни жалб қилиш юзасидан таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP)

 

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ-145-сон қарорига мувофиқ, “Йўлқурилиш” АЖ (100%), “Ўзсувқурилиш” АЖ (100%), “Трансгазмахсусқурилиш” АЖ (71,39%),  “Махсусэнергогаз”  АЖ (41,0%) устав капиталидаги акция пакетлари хусусийлаштирилиши (кейинги ўринларда – Битим) белгиланган:

Ушбу Таклиф тақдим этиш учун сўровнома (кейинги ўринларда – Сўровнома) Консультантга қўйиладиган талабларни ва унинг баҳоланиши керак бўлган таклифининг тузилишини, шунингдек, ушбу Сўровноманинг иловасида Битимни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур иш ҳажмини тавсифлайди. Консультантлар консорциумга киришлари ёки хизматларнинг тўлиқ спектрини тақдим этиш бўйича қўшма таклифлар киритишлари мумкин.

Консультантлардан кутилаётган таклифлар тузилмаси ва уларга қўйиладиган талаблар

Консультантнинг (индивидуал аризачи ёки Консорциум) таклифи ўзбек/рус/инглиз тилида тайёрланиши ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

а) Активларнинг тармоқ ҳамда индивидуал хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда соҳадаги институционал инвесторларни Активларни сотиб олишга бўлган қизиқишларини ўрганиш асосида хусусийлаштириш олди амалга ошириладиган чора-тадбирлар, хусусийлаштириш усули, кетма-кетлиги ва шартларини ишлаб чиқишлари (10 баллгача);

б) Тижорат таклифи (50 баллгача):

Хизмат ҳаққининг қатъий қисми ягона рақам шаклида (ҚҚС ва бошқа харажатлар билан бирга) бўлиши ва консультантнинг субъектив тахминларидан ҳоли бўлиши лозим;

Агар хизмат ҳаққи нархлар оралиғида берилган бўлса, унда таклифни баҳолаш учун унинг юқори чегараси қабул қилинади. Қўшимча жорий харажатлар (хизмат сафари, таржима ва бошқалар учун) белгиланган қатъий қисмига киритилиши керак.

в) Шу тоифадаги Активлар доирасида тузилган битимлар юзасидан консультантларнинг иш тажрибаси тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, охирги беш йиллик даврда хорижий шу жумладан МДҲ минтақасидаги мандатлар тўғрисида маълумот (20 баллгача);

г) Лойиҳани амалга оширишдан келиб чиқиб, хусусийлаштиришга тайёрлаш ва хусусийлаштириш механизмини ишлаб чиқиш юзасидан ишларни ташкил этиш бўйича таклиф. Жалб қилинган жамоа ҳақида маълумот, шахсларнинг (жисмоний ва юридик) исмлари ва улар ҳақидаги маълумотлар: иш тажрибаси, фаолият муддати, битимлар тузиш бўйича умумий тажриба ва уларни амалга ошириш бўйича малакаси (20 баллгача);

д) Қўйилган вазифаларни бажариш учун Консультант Активларнинг соҳаларига муносиб равишда халқаро тажрибага эга бўлиши ҳамда етарли салоҳият ва ваколатга эгалиги, шунингдек, инсон, вақт ва моддий ресурсларнинг мавжудлиги тўғрисида ёзма ариза;

е) Манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот. Консультант ушбу лойиҳага жалб қилинган тақдирда зиддиятлар олиб келиши мумкин бўлган ҳолларда потенциал битим бўйича салоҳиятга эга эканлигини кўрсатиш.

Консультантдан кутилаётган ишлар ҳажми

I. Инвесторларнинг қизиқишини ўрганиш ва бошқа тегишли хизматлар бозорини таҳлил қилиш:

  • Ўзбекистонда ва минтақада соҳани ривожлантиришдаги шароитларни ва бозор таҳлили, соҳа корхоналарини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар;
  • хусусийлаштиришга тайёрлаш ва хусусийлаштириш механизмини ишлаб чиқиш;
  • бошқа (жумладан, қўшни) давлатларда мазкур соҳада амалга оширилган хусусийлаштириш тажрибаси таҳлили, ушбу турдаги Активларнинг хусусийлаштиришдаги муваффақиятсизликларининг асосий сабаблари, келгусида соҳани ривожлантириш ва муваффақиятли хусусийлаштиришни таъминловчи омиллар;
  • амалга оширилган таҳлиллар асосида Лойиҳани муваффақиятли ташкиллаштириш учун лозим бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

 

II. Активларни сотишдан олдин тайёрлаш бўйича маслаҳатлар: 

  • Активларнинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, энг илғор хорижий амалиётлар ва ўхшаш (аналог) Активларнинг таҳлили асосида тузилма ва бошқарувни такомиллаштириш бўйича таклифлар;
  • Ўзбекистон Республикасида Активларнинг фаолиятини лицензия ва рухсат бериш тусига эга ҳужжатларни бериш шартларини таҳлили;
  • Активларнинг комплекс (солиқ, ҳуқуқий, молиявий ва қурилиш йўналиши бўйича) таҳлилини ўтказиш (due diligence) (ҳар бири бўйича алоҳида);
  • жамоатчилик ва тадбиркорлик субъектлари билан алоқа ўрнатиш бўйича тавсиялар тақдимоти, уларнинг саволларига жавоблар;
  • инвестор нуқтаи назаридан баҳолашга таъсир этувчи асосий омиллар, асосий кўрсаткичлар ва тахминларни аниқлаш;
  • лойиҳа доирасида бошқа малакали консультантларни жалб этиш (зарур бўлган ҳолларда) ва уларнинг ишини мувофиқлаштириш;
  • Активларни уставларини, молиявий ва бошқа сотиш билан боғлиқ ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, сотиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

 

(1) Агар ариза консорциум томонидан тақдим этилган тақдирда, консорциум бўйича келишувни тақдим этиш, шунингдек, мувофиқлаштирувчи асосий маслаҳатчи (одатда консорциум раҳбари деб аталади) кўрсатиш лозим. Ушбу ҳолатда хизматларнинг умумий қиймати кўрсатилиши керак.

(2) Агар консультантларнинг таклифлари “а”, “в” вa “г” бандларида кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб 30 баллдан кам баҳоланса, "б" бандида назарда тутилган баҳолаш балли қўлланилмайди.

205 Чоп этиш